Хурматли футбол мухлислари!!!
Қўйинг шу асаббузарликни. Юракларингизни асранг. Йилда 38 хафта давомида асабларингизни ейсиз. Нима кераги бор шу нарсани. Тағин хар йили-я. Агар Осиё чемпионати ёки Жаҳон Чемпионати қўшилса борми. Сизни рўзғор ташвишларимас, футбол ташвишлари қаритаяпти, ишонинг. Қон босимингиз нега кўтариладиган бўлиб қолганини билмоқчимисиз? Ёки нега футбол кўраётганингизда хотин, бола-чақангиз бошқа хонага чиқиб кетишини сабабини ахтараяпсизми? Овора булаяпсиз. Жавоби олдиндан маълум: Футбол. Йиғиштиринг бу нарсани. Ундан кўра ўша вақтингизни тоза ҳавода сайр билан ўтказинг. Енгил тортасиз.
Ха айтганча, 12.04 да "Ман Юнайтед" ва " Ман Сити" ўйини... Умид қиламан, соғлиғингиз сиз учун муҳим.
Комментариев нет:
Отправить комментарий